Актёр Йигитали Мамажонов иккинчи марта уйланади, дея хабар бермоқда «Shok.uz» сайти.
Актёр Нигина исмли қиз билан фотиҳа қилинган. Фотиҳа қачон бўлиб ўтганига сайт аниқлик киритмаган.
Хабар беришларича, тўй «яқин кунларда» бўлиб ўтади, лекин маросимнинг «Тошкентда бўлмаслиги аниқ».
Сайт Йигитали ва Нигинанинг тўй маросими қаерда бўлишини маълум қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, актёр Йигитали Мамажонов 2012 йил ноябрида таниқли хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон билан турмуш қурган эди.
2014 йил май ойида Йигитали ва Райҳон эгизак фарзандли бўлган. Улар фарзандларига Ислом ва Имрон деб исм қўйган эди.
2015 йил 9 январида эса Райҳон ажрашиш учун ариза бергани, 2016 йил май ойида уларнинг никоҳи расман бекор қилингани маълум бўлган эди.
2016 йилнинг ноябрида хонанда Райҳон иккинчи марта оила қурди — у таниқли бошловчи Фарҳод Алимовга турмушга чиқди; тор доирада ўтказилган тўй катта шов-шувларга сабаб бўлган эди.
Изоҳ (0)