«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг фарзандлари уч нафарга етди.
Бунга қадар унинг 6 ёшли ўғил фарзанди бор эди. Суррогат она эса Криштига эгизак фарзандлар совға қилди.
Ўғил чақалоқ Матео исмини олди, қизга эса Ева деб ном беришди. Роналдунинг ўзи айни пайтда Португалия терма жамоаси қарамоғида бўлиб, 17 июнь куни старт оладиган Конфедерациялар кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда.
Роналду ҳозирда испаниялик гўзал Жоржина Родригес билан ишқий муносабатларда экани кўпчиликка маълум. Дунёга келган чақалоқларга ким оналик қилиши эса номаълум бўлиб турибди. Жоржина ва Роналду оила қуриш палласига етиб келганича йўқ. Суррогат она борасида маълумотлар берилмаган.
Изоҳ (0)