Террорчилар ҳужумига гувоҳ бўлган Лондон фуқароси кечки овқат учун пул тўлаш ва официантларга чойчақа қолдириш учун эртаси куни ресторанга қайтиб келди, деб ёзади «РИА Новости».
Ричард Энжелл BuzzFeed нашрига сўзлаб беришича, 4 июнь, якшанбага ўтар кечаси у дўстлари билан ресторанда ўтирган. «Кутилмаганда ресторан соқчилари эшикларни беркита бошлади, одамларга эса энгашишни айтишди», — деди у.
Полициячилар саноқли дақиқаларда воқеа жойига етиб келган, шундан сўнг отишма товушлари эшитилган.
4 июнга ўтар кечаси Лондонда кетма-кет терактлар содир бўлди, натижада етти киши ҳалок бўлди, 50 га яқин киши яраланди.
Изоҳ (0)