БААнинг пойтахти амирлиги — Абу-Дабида дунёдаги энг йирик мустақил гелиоқурилма қад кўтаради. Бу ҳақда БАА ижро кенгаши раиси ўринбосари брифинг чоғида маълум қилди, деб хабар беради UAEInside.
«Нур Абу-Даби» номини олган янги станциянинг қурилишига 3,2 миллиард доллар сарфланади. Унинг қуввати 1177 мегаваттни ташкил этади.
«Нур Абу-Даби» пойтахтдан 120 километр жануби-шарқдаги Сувайхон шаҳрида қурилади.
БААнинг «Энергетика стратегияси–2050»га мувофиқ, Абу-Даби экологик энергия улушини 2020 йили 7 фоизга, 2030 йили 25 фоизга, 2050 йили эса 75 фоизга етказишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)