Камерун шимолида худкуш террорчилар томонидан амалга оширилган икки портлаш оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларда тўрт киши ҳалок бўлгани ва 20 киши яралангани айтилган эди.
Шунингдек, икки террорчининг танаси топилди. Тахминларга кўра, улар «Боко Ҳарам» гуруҳи жангарилари бўлган.
Айрим ярадорлар оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)