Версова пляжи Мумбайдаги Араб денгизи соҳилларида жойлашган. Ўтмишдаги машҳур дам олиш жойи вақт ўтиши билан шаҳар чиқиндихонасига айланган. Чириётган чиқиндилар қирғоқларни қалин гилам бўлиб қоплаган, бадбўй ҳид эса пляжга яқин уйларгача етган, деб ёзади National Geographic.
Мумбай фуқароси Афроз Шаҳ қумни чиқиндидан тозалаш ташаббуси билан чиқди. У 2015 йилда кампаниянинг бошланганлиги ҳақида эълон қилди ва барча кўнгиллиларни унга қўшилишга чақирди. 86 ҳафта давом этган акцияда мингдан ортиқ кўнгилли, жумладан, маҳаллий компаниялар ходимлари, Болливуд юлдузлари ва болалар иштирок этди.
Чиқиндининг охирги қисми пляждан 2017 йилнинг 20 май куни чиқариб кетилди. У 160 минг килограммни ташкил этди, волонтёрлар кампания давомида жами 5,4 миллион килограмм чиқиндини йиғиб олди. Мазкур ишлар туфайли пляж аввалги қиёфасига қайтди. Энди бу ерда ҳордиқ чиқариш мумкин.
Волонтёрлар қирғоқдан ташқари, жамоат ҳожатхоналари тозалигига ҳам эътибор қаратди. Шунингдек, ўнлаб кокос палмасини ўтқазди.
Эколог Ер чемпиони (Champion of the Earth) мақомини олди.
Изоҳ (0)