Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ ҳарбийлари 30 май, сешанба куни қитъалараро баллистик ракеталарни тўхтатиб қолиш учун яратилган ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда АҚШ ракетага қарши мудофаа агентлиги маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: AFP

Фото: AFP

Бошқарманинг маълум қилишича, Калифорнияда жойлаштирилган парвоз марш майдонида ракетага қарши мудофаанинг ердаги тизими (Ground-based Midcourse Defense) синовдан ўтказилди. У Тинч океанидаги Маршалл оролларидан учирилган нишон-ракетани мўлжалга олди. Нишон рўпарадан тўқнашув натижасида йўқ қилинганлиги таъкидланмоқда.

«Дастлабки маълумотларга кўра, синов биринчи мақсадларига эришди. Дастур билан шуғулланувчи расмий шахслар синов давомида олинган маълумотлар асосида тизим маҳсулдорлигини баҳолашда давом этади», — дейилади бошқарма хабарида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Фильмдаги роли сабаб компьютер графикаси ёрдамида “ёшартирилган” актёрлар (фото) 
Дунё
Boeing ва Airbus’га рақиб: Хитойнинг C919 йўловчи самолёти илк парвозни муваффақиятли амалга оширди
Маҳаллий
Андижонда 20 ёшли йигит каналга тушиб кетган қизни қутқараман деб ўзи чўкиб кетди