Барнаулда жамоат транспортида пенсионер аёлга жой беришдан бош тортган эркак ўлдирилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Ҳодиса жорий йилнинг март ойида юз берган. Тергов талқинига кўра, автобусдаги эркаклардан бири йўловчилар йигит кишидан кекса аёлга жой беришни сўраётганлигини эшитиб қолган. Бироқ у жой беришдан бош тортган.
Ҳодиса гувоҳи ўтирган эркакдан аёлга жой беришни сўраган. Оқибатда можаро юзага келиб, у бекатда ҳам давом этган. Муштлашув чоғида улардан бири рақиби юзига иккита зарба берган. Оқибатда жой беришни истамаган эркак бош-мия шикастланишидан ҳалок бўлган.
Ҳозирги пайтда муштлашувнинг иккинчи иштирокчиси қўлга олинган. Унга 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси таҳдид қилмоқда.
Изоҳ (0)