Хитой яқин вақт ичида ўзининг биринчи рентген космик телескопи Hard X-ray Modulation Telescope (HXMT)’ни ишга туширади. Бу ҳақда CGTN телеканалига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Телескоп қора туйнуклар ва нейтрон юлдузларни, шунингдек, Сомон йўли галактикасини кузатади.
«Бизнинг космик телескопимиз қора туйнуклар ва нейтрон юлдузлар каби юқори қувватга эга бўлган космик объектларни кузатиш бўйича ноёб имкониятларга эга. Уни ёрдамида қора туйнуклар эволюцияси ва нейтрон юлдузларнинг кучли магнит майдони каби сирларни очишга умид қиламиз», — дейди телескопнинг Хитой фанлар академиясидаги бош илмий ходими Чжан Шуаннан.
HXMT кенг энергетик диапазон 1-250 кеВ да ишлайди ва бунгача бир нечта сунъий йўлдош бўлишини талаб қилган топшириқларни бажара олади.
Изоҳ (0)