Тошкент молия институтининг ректори этиб Низомиддин Ҳайдаров тайинланди. UZ24’нинг хабар беришича, мазкур маълумотни ТМИ маъмурияти тасдиқлаган.
Низомиддин Ҳайдаров — иқтисод фанлари доктори, профессор. Бундан аввал Тошкент молия институтининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида фаолият юритган.
Тошкент молия институтининг собиқ ректори Баҳодир Бегалов жорий йилнинг май ойида Давлат статистика қўмитаси раҳбарлигига тайинланганди.
Изоҳ (0)