Британиянинг Бридпорт шаҳридаги оила тўрт кун ичида олти ётоқхонали уй қуришга эришди. Бу ҳақда 22 май, душанба куни The Independent нашри хабар берди.
Ричард, Никки ва уларнинг икки фарзанди Лондондан Дорсет графлигига кўчиб ўтишга қарор қилди. Оила округда дидига мос уй топа олмади ва уни мустақил қуришга қарор қилди. Британиялик экологик тоза материалларни қўллашни режалаштирди ва кўп пул сарфламасдан қисқа вақт ичида улгуришга ҳаракат қилди.
Уй каркаси учун панеллар Баварияда жойлашган фирма томонидан аввалроқдан тайёрланган. Тўрт кун ичида уй учун мўлжалланган ҳудудда уч қават ва том барпо этилди. Апартаментлар ўрмон билан ўралган, боғда эса бассейн жойлашган. Натижада оила уй учун 1,2 миллион фунт стерлинг (1,5 миллион доллар) сарфлади.
Изоҳ (0)