Дунёда ухлашни яхши кўрмайдиган одам бўлмаса керак. Лекин туш кўриш илм-фан пайдо бўлганидан бошлаб олимларни қизиқтириб келган соҳа бўлишига қарамай, унинг сир-асрори ҳали ҳам охиригача ўрганилмаган. Сиз уйқу тўғрисида нималарни биласиз?
Одам умрининг учдан бир қисми, яъни 25 йилга яқини уйқуда ўтади.
Аёллар эркакларга қараганда деярли 2 марта кўпроқ тўйиб ухлолмасликдан азият чекади.
Ота-оналар оилада янги инсон дунёга келганининг дастлабки икки йилида 6 ойга яқин тунги тўлиқ уйқудан жудо бўлади.
Уйқусиз ўтказилган беш тундан кейин спиртли ичимликларнинг организмга таъсири икки баравар ошади.
Юрак хасталиклари, семириш, диабет уйқусизлик билан боғлиқ. Мунтазам равишда тунги соат 00:00 ва 03:00 орасида уйғониб кетувчи одамлар тез вазн тўплаши ҳақида исботланмаган гипотезалар мавжуд.
Тушингиз нотаниш одамлар билан тўла эканлигини сезган бўлсангиз керак. Аслини олганда, тушингизда кўрган ҳамма одамларни ҳақиқий ҳаётда ҳеч бўлмаса бир марта кўрган бўласиз.
Тадқиқотларга кўра, рангли телевидение пайдо бўлганидан бошлаб рангли туш кўрувчилар сони анча ошган.
Сурункали уйқуга тўймасликдан азият чекувчи кишилар (бир суткада 4 соатдан кўп бўлмаган) ёки ҳаддан ташқари кўп ухлайдиганлар (9 соатдан ошиқ) кутилмаганда ўлишга мойил бўлади.
Узоқ вақт давомида чеккан ва кейин бу зарарли одатни ташлаган кишиларнинг таъкидлашича, уларнинг туши анча ёрқинлашган.
Йўл-транспорт назорати органларининг статистик маълумотларига қараганда, чарчаш ва уйқуга тўймаслик автоҳалокатларнинг энг кенг тарқалган сабаблари ҳисобланади.
Энг узоқ вақт уйқусизликнинг рекорди 18 кун, 21 соат ва 40 дақиқа ҳисобланади. Рекорд қўювчи одам галлюцинация, паранойя, кўришнинг ёмонлашиши, гапириш муаммолари, диққатни тўплай олмаслик ва хотиранинг пасайиши тўғрисида айтиб берган.
Эдисон, Да Винчи, Франклин, Тесла, Черчилл – уларнинг ҳаммаси белгиланган меъёрдан анча кам ухлаган ва ўзларини мутлақо соғлом сезган. Олимларнинг фикрича, уйқунинг бундай бузилиши – катта талантнинг ёки истеъдодлиликнинг ҳар доим ҳам яхшиликка олиб келавермайдиган тескари томонидир.
Олимлар томонидан ўтказилган тажрибалар давомида аниқланишича, тушини кўк ёки зангори тусларда кўрувчи одамнинг ҳаётида ҳаммаси яхши ва ўз ўрнида бўлар экан. Агар туш қизил рангда бўлса – бу ҳароратнинг кескин ошиши ёки қандайдир касаллик белгиси бўлиши мумкин экан. Қора ранг эса одамнинг яқин вақтларда асабийлашганини билдирар экан.
Манба: «Zdorovie.com»
Изоҳ (0)