Кўпчилик қизлар сариёғ қомат учун фақат зарар келтиради деб ҳисоблайди. Аслида бу нотўғри. Сариёғ саломатлик учун муҳим хусусиятларга эга бўлгани учун албатта овқатланиш рационида қатнашиши шарт. Биз сизга бу маҳсулотнинг организмга ижобий таъсири тўғрисида айтмоқчимиз.
Меъда учун фойда. Сариёғ меъда учун жуда муҳим ҳисобланади. У меъда деворларини «мойлаш» вазифасини бажаради, бу эса унинг ишини осонлаштиришга ёрдам беради. Шунингдек сариёғ гастрит ёки меъда-ичак йўлларининг бошқа касалликлари билан оғриган беморларга яранинг тезроқ тузалишида ёрдам беради. Бу унинг таркибида кўп миқдорда А витамини борлиги туфайли юз беради. Баъзилар сариёғни таркибида холестерин борлиги учун истеъмол қилишни чеклашади. Лекин холестеринни меъёрида қабул қилиш организм учун фойдали ҳисобланади. У ҳужайралар тузилишида иштирок этади, шунингдек кайфиятга ҳам таъсир қилади.
Томирлар ҳимояси. Сариёғ таркибида лецитин бор. Бу модда холестерин алмашувини нормаллаштириш билан шуғулланади ва томирларни ҳимоялашга имкон яратади. Масалан, томирлар учун зарарли бўлган гўшт истеъмол қилинганда унга қўшилган бирозгина сариёғ организмга келтириладиган зарарни камайтиради.
Чиройли тери ва сочлар. Сариёғ таркибида катта миқдорда А, B, C, D, E витаминлари мавжуд. Улар бизнинг тери ва сочларимиз гўзаллигига жавобгардирлар. Бу витаминларнинг етишмаслиги эса салбий оқибатларга олиб келади. Шунинг учун сариёғ ейишга ҳали ҳам иккиланаётган бўлсангиз, яхшилаб ўйлаб кўринг.
Қувват манбаи. Парҳезшунослар фикрича, ҳайвон ёғлари организмни қиздириш хусусиятига эга. Шунингдек, сариёғ ҳужайралар янгиланишига имконият яратади. Шундай бўлса-да, бу маҳсулотни бир кунда 30 граммдан ортиқ бўлмаган миқдорда истеъмол қилиш мумкинлигини унутманг.
Манба: «Lady.tochka.net»
Изоҳ (0)