12 май куни Тошкент шаҳри ҳудудида тўртта йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайти хабар берди.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида икки киши тан жароҳати олди, икки киши ҳалок бўлди (1, 2).
Бундан ташқари, 12 май куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2072 та қоидабузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан 601 тасини қўпол турдаги қоидабузарликлар, 26 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқбузарликларини ташкил этди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲҲБнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан шу куни жами 1170 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 633 таси светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 537 таси белгиланган тезликни меъёридан юқори тезликда ҳаракатланиш қоидабузарликларини ташкил этди.
Изоҳ (0)