Испания Ла лигасининг 36-турида икки пешқадам йирик ғалабаларни қўлга киритди.
«Барселона» ўз майдонида 4:1 ҳисобида зафар қучди. Бунда Лионель Месси дубл қайд этиб, мавсум давомида урган голлари сонини 35 тага етказиб олди. Бу борада у 27 та гол урган жамоадоши Суаресдан 8 тага ўзиб кетди.
Маълумот учун, Месси жорий мавсум 30 та ўйинда майдонга тушганди. 20 та гол билан Ла лига тўпурарлари орасида учинчи бўлиб турган Криштиану Роналду 26 та учрашув ўтказган.
«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан бу турда ҳам Роналдуни аяшга қарор қилди ва уни майдонга туширмади. Асосий таркибга муносиб эканини исботлашга уринаётган Хамес Родригес ҳамда Альваро Мората эса дубл қайд этишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, «Реал»нинг асосий ҳужумчиси Карим Бензема жорий мавсум 21 та ўйинда 9 та гол уришга эришди. Кўпинча захирада қоладиган Альваро Мората эса 13 та беллашувда 15 та гол урди.
Испания Ла лигаси 36-тур ўйинлари 5 май, жума
«Севилья» — «Реал Сосьедад» 1:1
Голлар: Пабло Сарабия, 41 (1:0). Карлос Вела, 61 (1:1).Четлатиш: Давид Сурутуса, 79 (Р).6 май, шанба
Изоҳ (0)