Франция президентлигига сайловнинг иккинчи турида денгиз орти ҳудудларад «Олға!» ҳаракати етакчиси Эмманюэль Макрон етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Soir газетасининг билдиришича, Сен-Пьер ва Микелон денгиз орти жамоатида Макрон 63,3 фоиз овозни қўлга киритди, унинг рақибаси — «Миллий жабҳа» партиясидан номзод Марин Ле Пен эса 36,7 фоиз овозга эга бўлиб турибди. Сен-Мартенда Макрон 67,6 фоиз, Ле Пен эса 32,4 фоизга эгалик қилиб турибди. Франция Гвианасида Макрон ва Ле Пеннинг кўрсаткичлари тегишли равишда 65 ва 35 фоизни ташкил қилмоқда. Ниҳоят, Мартиника оролида Макрон 77,5 фоизлик кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда, Ле Пен хоним эса 22,5 фоиз овозга эга.
Тилга олинган ҳудудларда овоз бериш соат камарларидаги тафовут туфайли илгарироқ бўлиб ўтди.
АҚШ ва Канадада истиқомат қилувчи Франция фуқаролари орасида Макронни қўллаб-қувватловчилар улуши янада кўпроқни ташкил этмоқда: Нью-Йоркда у 94,7 фоиз (Ле Пен — 5,3 фоиз), Чикагода 92 фоиз (Ле Пен — 8 фоиз), Бостонда 95,7 фоиз (Ле Пен — 4,3 фоиз), Оттава ва Монреалда 90 фоиз (Ле Пен — 10 фоиз) овозни қўлга киритди.
Изоҳ (0)