Кеча — 3 май куни бокс бўйича Осиё чемпионатининг чорак финал учрашувларига якун ясалди. Унда 10 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.
-91 килограмм вазн тоифасида чемпионлик учун кураш олиб борган Санжар Турсунов қозоғистонлик Василий Левитдан мағлуб бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шу жангни инобатга олмаса, қолган 9 тасида ўзбекистонликлар рақибидан устун келди.
Жангларнинг 4 тасида нокаут билан якунланди. Рио—2016 иштирокчиларидан Мурод Аҳмадалиев, Шаҳрам Ғиёсов ва Баҳодир Жалолов рақибини техник нокаутга учратди. Шунингдек, -64 килограммда Иқбол Холдоров ҳам жангни муддатидан олдинроқ якунлашга муваффақ бўлди.
Ярим финалга йўлланма олган боксчилар Германия мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади.
Изоҳ (0)