Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва актёр Йигитали Мамажоновнинг ўғиллари Ислом ва Имрон бугун, 1 май куни 3 ёшга тўлди, деб ёзади «Darakchi.uz».
Мазкур сана муносабати билан Райҳон ва Йигитали ўғилларига аталган дил сўзларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ёзиб қолдирди. Райҳон фарзандларининг суратларини Instagram’даги саҳифасига жойлаб, уларнинг 3 ёшга тўлгани билан табриклади.
Йигитали Мамажонов ҳам ўз табригини Instagram’даги саҳифасига жойлади.
Болажонларим менинг, таваллуд айёмларинг муборак бўлсин. Аллоҳ тан-у жонларингни соғ-саломат, қалбларингни иймонга тўла қилсин. Фарзандларимизнинг бахт-у камолини кўриш бу дунёдаги ҳар бир ота онага насиб қилсин!Маълумот учун, Райҳон ва Йигитали 2012 йилнинг 16 ноябрь куни турмуш қурган эди. Уларнинг эгизак ўғиллари 2014 йил 1 май куни дунёга келган.Йигитали Мамажонов, актёр
Райҳон ва Йигитали Мамажоновнинг никоҳи расман бекор бўлгани 2016 йил май ойида маълум қилинган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)