АҚШ президенти Дональд Трамп ёш бўлганлигига қарамасдан кўпчилик тажовуз қилган ҳокимиятни эгаллашга эришган КХДР етакчиси Ким Чен Инга тан берди. Америка раҳбари CBS’га берган интервьюсида КХДР етакчиси шубҳасиз жуда айёр одам эканлигини маълум қилди, деб ёзади «MK.ru».
«Тўғрисини айтганда, у ҳақда ҳеч қандай изоҳ бера олмайман. Одамлар ‘У ақлдан озганми?’ деб сўрашади. Билмадим. Лекин кўпчиликка ёқмайдиган бир нарсани айтишим мумкин — отасининг вафотидан сўнг ҳокимиятни мерос қилиб олганда у бор-йўғи 26 ёки 27 ёшда эди. Унинг жуда жиддий одамлар, генераллар ва бошқалар билан муомалада бўлишига тўғри келди ва жуда ёш чоғида ҳокимиятни сақлаб қолишга эришди. Кўпчилик, унинг амакиси ва бошқалар ҳокимиятни ундан тортиб олишга уринди. Бироқ у буни сақлаб қолди. Демакки у олғир», — деди Трамп.
Шу билан бирга у Шимолий Корея муаммоси аллақачон ҳал этилган бўлиши кераклигини қўшимча қилди. Трамп бу муаммо Барак Обама, Жорж Буш ёки ҳатто Билл Клинтон маъмурияти даврида ечилиши керак бўлганлигини маълум қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)