Тошкентлик эркак Қорақалпоғистонда командировкада бўлганида унинг рафиқаси уйдан 48 минг доллар ўғирлаб кетди. Бу ҳақда ИИВдаги манбаларига таянган ҳолда «UzNews.uz» хабар бермоқда.
25 апрель куни Шайхонтоҳур тумани прокуратурасига келиб тушган шикоятга мувофиқ, 2015 йил 17–22 декабрь кунлари 1982 йили туғилган аёл ўз эрининг маблағларини олиб, уйни тарк этган.
Воқеа юзасидан ҳужжатлар ИИВ тергов бўлимига 2017 йил 25 апрелида тақдим этилган.
Ушбу воқеа юзасидан туман прокуратурасида жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)