Таиланд пойтахти Бангкок расмийлари кўчалардан озиқ-овқат расталарини олиб ташлаш қарорига келди. Бу қарор тартиб ва гигиена талаблари билан боғлиқдир, деб аниқлаштиради Meduza.
Шаҳарнинг марказий кўчаларида тақиқ аллақачон амалга кирди, Бангкокнинг қолган туманларида эса йил охиригача қонун ижроси таъминланиши кутилмоқда.
«Бангкок маъмурияти барча 50 тумандан кўча овқатларини олиб ташлаб, пиёдалар йўлкаларини пиёдаларга қайтариш устида ишламоқда», — маълум қилган эди апрель ойининг ўрталарида Бангкок губернаторининг катта маслаҳатчиси Ванлоп Суванди The Nation нашрига берган интервьюсида.
Туманлардан бирининг маъмуриятида хабар қилинишича, тақиқ аравачаларга тааллуқли бўлмай, фақат стационар расталарнинг олиб ташланишига олиб келади.
Изоҳ (0)