Turkish Airlines авиакомпаниясининг Конакри–Уагадугу–Истанбул йўналиши бўйича рейсни амалга ошираётган Boeing 737 лайнери экипаж аъзолари Нафи Дяби исмли йўловчининг фарзандини дунёга келтиришга ёрдам берди. Бу ҳақда «1news.az» хабар бермоқда.
Кадижу исмини олган қизалоқ 12 800 метр баландликда дунёга келди. Гвинея пойтахтидан Буркина-Фасо пойтахти томон ҳавога эндигина кўтарилган самолёт йўловчилари туғуруқни қабул қилган стюардессаларга ёрдамга ошиқди.
Ҳаво кемаси Уагадугуга қўнгач она ва қизалоқ туғуруқхонага етказилди. Она ва бола анчагина чарчаган бўлса-да, ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Хабарда қайд этилишича, Нафи Дяби ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида эди. Рейс йўловчилари тезкорлик ва профессионаллик учун Turkish Airlines ходимларига мақтовлар йўллади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)