Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳаракат қиладиган Хитойнинг «Шанхай СИПГ» футбол клуби Хитой Супер лигасининг 4-турида пешқадамни мағлуб этиб, 1-ўринга кўтарилиб олди.
Феликс Магат бошқараётган «Шандонг Луненг» клубига қарши ўйин Виллаш-Боаш шогирдларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Биринчи гол Халк томонидан урилган бўлса, иккинчисига Оскар пас берди.
Одил Аҳмедов бу учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди. Бош мураббий Андре Виллаш-Боаш мазкур турда Элкесенга дам олиш имкониятини яратиб берди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец эса аввалги турларда бўлгани каби 4-турда ҳам қайдномага кирмади. Унинг жамоаси 1:0 ҳисобида зафар қучиб, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди.
Хитой Супер лигаси 4-тур ўйинлари 7 апрель, жума
Изоҳ (0)