Баскларнинг ETА миллатчилик гуруҳи жангарилари ўз ихтиёри билан қуролларини топшира бошлади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
17 март куни баскларнинг Франциядаги айирмачилари бўлинмаси «Тинчлик ўрнатиш жараёни доирасида қуролсизланиш» акциясини эълон қилган эди. 8 апрель ETА жангарилари ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажариш учун энг сўнгги кун деб белгиланган эди.
Шунга бағишланган маросим вақтида ETА вакиллари Франция ҳукуматига 118 та ўқотар қурол, 25 минг патрон ва қарийб 3000 кг портловчи моддалар жойлашган ҳудудни ошкор қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)