Кабель ва эфирга узатилаётган каналларни онлайн кўриш имконини берувчи YouTube ТВ сервиси Американинг бешта шаҳрида ишга тушди. Бу ҳақда Gizmodo нашри хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
YouTube сервисидан Нью-Йорк, Лос-Анжелес, Сан-Франциско, Филадельфия ва Чикагода фойдаланиш мумкин бўлди. Сервисга бир ойлик уланиш абонентга 35 долларга тушади — бу кабель телевидениесидан икки марта арзонроқдир.
Аввалроқ YouTube ТВ-каналларни онлайн кўриш учун пуллик сервисни ишга тушириши ҳақида маълум қилинган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)