Тошкентнинг «Локомотив» ва «Бунёдкор» клублари Олий лиганинг 2017 йилги мавсумида илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Сергей Лушчан бошқарувидаги «Бунёдкор» ўз майдонида «Қизилқум»ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида енгилди. Бунга қадар «қалдирғочлар» «Сўғдиёна» устидан 1:0 ҳисобида зафар қучган, «Олмалиқ» ҳамда «Обод» билан дуранг ўйнаганди.
«Локомотив» эса «Шўртан» майдонида 2 та гол фарқи билан мағлуб бўлди — 0:2. Ўйинга икки кун вақт қолганида «Шўртан» бош мураббий Александр Волковни истеъфога чиқарган ва икки футболчи билан шартномани бекор қилганди. Шундан кейин клуб Ўзбекистон чемпиони устидан зафар қучишга эришди.
Ўзбекистон Олий лигаси 5-тур ўйинлари 6 апрель, пайшанба
Изоҳ (0)