Скейтбордларни эслатувчи ҳаракатланувчи қурилма — ховербордлар ишлаб чиқарувчи Sidekick Group компанияси хонанда Женнифер Лопесни шартномани бузишда айблаб, судга берди. Бу ҳақда TMZ хабар бермоқда.
Sidekick Group Лопеснинг Лас-Вегасдаги I Ҳаве$/ЭХ$ концерти учун 42 та ховербордни бепул тақдим этган эди. Бунинг эвазига қўшиқчи компания учун Instagram ва Twitter’да реклама постларини жойлаштириши керак эди.
Компания вакилларининг даъвосига кўра, Лопес атиги битта реклама постини жойлаштирган, уни ҳам кейинчалик ўчириб ташлаган. Компания шоуда ишлатилган ховербордлар учун хонандадан 54 минг доллар талаб қилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)