WSB доирасидаги ўзаро жангда Uzbek Tigers жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этган Қозоғистоннинг Astana Arlans клуби жавоб жанглари учун пойтахт Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.
Қозоғистонлик боксчилар Тошкентнинг диққатга сазовор жойларида бўлишга улгурган. Кейинроқ эса Амир Темур ҳайкали фонида расмга тушган.
Uzbek Tigers ва Astana Arlans ўртасидаги жавоб беллашувлари 1 апрель куни «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)