Кўпчилиги фермерлардан иборат 50 га яқин киши Индонезия пойтахти Жакартадаги кўп кунлик норозилик намойишлари давомида оёқларини цементлаб олди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Улар шу тариқа Марказий Ява провинциясида цемент заводи қурилишига қарши чиқмоқда.
Намойишчиларга кўра, завод сувни заҳарлаши ва олис тоғ қишлоқларини сув билан таъминлашда муаммолар туғдириши мумкин.
Намойишчиларни завод эгасининг иш ўринлари яратиш ва минтақа иқтисодиётини жонлантириш ҳақидаги ваъдалари ҳам тўхтатмади. Уларнинг биринчи вакиллари март ўртасида оёқларини цементга тиққан, фаоллардан бири эса юрак хуружидан вафот ҳам этганди. Бироқ бу фожиа ҳам намойишчиларни шаштидан қайтармади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)