Тошкент шаҳар ИИББда 16 март, пайшанба куни ташкил этилган брифингда ноқонуний валюта бозори («қора бозор»)даги валютафурушлар қўлга олингани ҳақида хорижий ОАВ тарқатган ахборотга аниқлик киритиш сўралди.
Тошкент шаҳар ИИББ вакилларининг тасдиқлашича, ҳақиқатан ҳам шаҳар прокуратура органлари томонидан валютафурушларга нисбатан тадбир ўтказилган.
Брифингда мазкур тадбир тафсилотлари ҳақида яқин кунларда прокуратура органларига таянган ҳолда ахборот берилиши маълум қилинди. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)