«Тахтлар ўйини» сериалидаги Жон Сноу роли билан танилган британиялик актёр Кит Харингтон фэнтези жанридаги саганинг бўлғуси еттинчи мавсуми ҳақида гапириб берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
У бўлажак мавсум аввалгилари орасида энг катта кўламлиси бўлишини ва барча кутишлар оқланишини таъкидлади.
«Бу мавсумда эпизодлар камроқ, шунинг учун яратувчилар ҳар битта серияга кўпроқ маблағ сарфлаган. Шу туфайли уларнинг сифати ошди», — деди Харингтон.
Бундан ташқари, у сериалнинг якуни янада таъсирли бўлишига ишора қилди.
Эслатиб ўтамиз, «Тахтлар ўйини» телесериалининг Twitter’даги расмий саҳифасида унинг 7-фасли премьераси 2017 йил 16 июлга белгиланганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)