АҚШда кекса эгизаклар бир кунда фожиали ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
The Washington Post нашрига кўра, 97 ёшли Жейн Хейли ва Марта Уильямс Род-Айленд штатидаги уйлари яқинида истиқомат қиладиган учинчи сингиллари билан кечки овқатга боради. Овқатланишдан сўнг у опаларини Жейннинг уйи олдида қолдириб, жўнаб кетади.
Полиция Марта Уильямс машинасига йўл олаётганида йўлда йиқилганини билдирмоқда. Жейн Хейли эса унга ёрдам беришга уриниб, қоқилиб тушган бўлиши мумкин.
Икки аёл кўчада, совуқ ҳароратда қолиб кетган. Эртасига тонгда уларни қўшнилари топиб олган.
Изоҳ (0)