Миланда бўлиб ўтган Мода ҳафталиги бизга кўплаб тенденцияларни ҳадя этди, улар шубҳасиз, кириб келган йилда биз қандай кийинишимизга ўз таъсирини ўтказади.
«Илон» принти
Илон терисини эслатувчи матодан тикилган кўйлаклар келаси қишда ҳам долзарб бўлади, кузда эса «илонли» пальто ва курткаларга эътибор қаратиш керак. Кийим тўлиқ шундай принтда бўлиши ҳам ярамайди, яхшиси, ундаги бирорта деталь, масалан, молния ҳошияси ёки ёқа «илон териси»дан бўлсин.Боғичли этик
Кўплаб дизайнерлар ҳам кундалик, ҳам иш услубига мос келувчи боғичли этикларни намойиш этди. Maтeриалларнинг хилма-хиллиги эътиборга лойиқ: Trussardi илон терисига ўхшатиб ишланган чармдан, Giamba — шойи деталлари бўлган чармдан этик яратди. Боғичли этикларни эса Salvatore Ferragamo ва Tod’s тақдим этди.Нафис пушти ранг
Лондон мода ҳафталигида дизайнерлар бинафша рангини афзал кўрган бўлса, Миланда келаси қиш учун нафис пушти ва қизил тусларни маслаҳат беришмоқда.Узун шарф
Дизайнерлар келаси мавсумда шарфни нафақат устки кийим билан, балки пижама услубидаги либослар билан ҳам тақишни тавсия қилмоқда, бунда у ингичка ва узун бўлиши ҳамда бахмал ёки атлас матодан тикилган бўлиши керак.Катта кўзойнак
Милан мода ҳафталигида деярли ҳар бир дизайнер ўз тўпламида қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнаклардан фойдаланди, кўпчилик юзнинг ярмини ёпиб турувчи улкан ҳажмли моделларни таклиф қилди. Уларнинг баъзилари 2000 йиллар эстетикаси руҳида яратилган бўлса, бошқалари атайлаб катталаштирилган «мушук кўзли» классик гардишларга эга.Манба: Wonderzine
Изоҳ (0)