Қорақалпоғистоннинг Беруний туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фуқаро А.Маликованинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган. Натижада унинг 100 квадрат метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб, зарарланган.
«Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасинининг куйган ҳолдаги жасади топилган ҳамда келини куйиш тан жароҳати олган ҳолда шифохонага ётқизилган», — дейилади Ўзбекистон ИИВ ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)