Тошкент вилояти Янгийўл туманида ўтказилган тезкор тадбирлар вақтида Қўшёғоч қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи, 1983 йилда туғилган, муқаддам судланган шахснинг уйи текширилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ Матбуот хизмати.
Текширув натижасида пакетларга қадоқланган ҳолда 220 грамм гашиш ва уч килограмм марихуана гиёҳвандлик моддаси топилиб, мусодара қилинди.
Хабар беришларича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)