Американинг SpaceX космик компанияси раҳбарияти 2018 йилда Ой атрофида сайёҳлик парвозини амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания расмий сайтида маълум қилинди, деб ёзади «Газета.ru».
Парвозда икки нафар сайёҳ иштирок этиши таъкидланмоқда.
«Икки нафар фуқаро SpaceX билан келгуси йилнинг охирида Ой атрофида саёҳат қилиш бўйича музокаралар олиб борганлигини маълум қилишдан хурсандмиз. Улар Ойга парвозни амалга ошириш учун маълум миқдорда олдиндан тўловни амалга оширди», — дейилади компания пресс-релизида.
SpaceX парвоз доирасида Ой юзасига қўниш кўзда тутилмаганлигини маълум қилди. Шунингдек, компаниянинг аниқлик киритишича, парвоз Falcon Heavy ташувчи ракетаси ёрдамида Dragon 2 кемасида амалга оширилади.
Изоҳ (0)