Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ёшлар» телерадиоканали собиқ директори, таниқли журналист Хайрулла Нуриддинов МТРК раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ахборот хизматига таяниб, «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
Хайрулла Нуриддинов ҳақида
Хайрулла Нуриддинов 1974 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган.
1999 йилда «Жасорат» медали, 2005 йилда эса «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» давлат мукофотлари билан тақдирланган.
2006—2017 йиллар давомида Ўзбекистон МТРКнинг «Ёшлар» телерадиоканали акциядорлик жамияти директори бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 2 февраль куни Президент қарорига биноан Хуршид Мирзоҳидов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига янги раҳбар этиб тайинланган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)