Покистоннинг Саҳвон-Шариф шаҳридаги Лаъл Шаҳбоз Қаландар мақбара-мажмуаси ҳудудида террорчилик ҳаракати юз берди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Теракт натижасида камида 50 киши ҳалок бўлиб, 100 киши жабрлангани маълум қилинди.
Портлаш кечки пайт, Лаъл Шаҳбоз Қаландар мақбарасида кўплаб тақводорлар сўфийлик одатлари амалга оширилаётган вақтда содир бўлган.
Полициянинг қайд этишича, худкуш-террорчи портловчи мосламани оломон ичида ишга туширган.
Жабрланганлар ҳарбий вертолётларда эвакуация қилинмоқда. Воқеа содир бўлган жойга тез тиббий ёрдам ходимлари ва қутқарувчилар етиб келган.
Reuters агентлиги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олганини маълум қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)