Хоразм вилоятида 10 февраль куни «Урганч—Хива» темирйўл линияси қурилиши бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига таянган «Газета.uz» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, темирйўлнинг ишга туширилиши минтақада йўловчи ва юк ташиш ҳажмини ошириб, сайёҳлар сонини кўпайтиришга хизмат қилади.
Лойиҳа Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан амалга оширилмоқда. Президент ўзининг Хоразм вилоятига ташрифи доирасида темирйўл линиясини қуриш бўйича тегишли вазифалар берган эди.
Давлат раҳбари Хивада замонавий вокзал қуриш зарурияти ҳамда келажакда мазкур қадимий шаҳар орқали тезюрар «Афросиёб» поезди ҳаракатини йўлга қўйиш имкониятлари ҳақида ҳам тўхталган эди.
Айни дамда узунлиги 400 километр бўлган «Навоий—Конимех—Мискин» темирйўл линияси қурилиши лойиҳаси давом этмоқда.
Ушбу йўналишнинг очилиши йўловчиларга Тошкент ва Урганч ўртасидаги масофани тезроқ босиб ўтиш имконини беради.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)