KGI Securities компаниясининг таҳлилчиси Мин-Чи Куо Apple’га нисбатан прогнозлар борасида ҳеч қачон адашмаслиги билан машҳур. Бу сафар эксперт iPhone 8 сиғими катталаштирилган аккумуляторга эга бўлишини айтди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
Куонинг маълумотларига кўра, iPhone 8’га икки бўлинмали аккумулятор ўрнатилади. Унинг сиғими iPhone 7 Plus батареясиники билан қиёсланиши мумкин. iPhone 8 2700 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга бўлади, таққослаш учун, iPhone 7 батареяси сиғими 1960 мА/соатга тенг.
iPhone 8 деганда эксперт баъзи манбаларда iPhone Х деб тилга олинган смартфонни назарда тутди. Бу энг қимматбаҳо ва унумдор вариант бўлиб, iPhone 7s ва iPhone 7s Plus билан биргаликда чиқади.
Катта аккумуляторни корпусга сиғдириш учун, Куо таъкидлашича, Apple ихчам тизим платаси дизайнини ишлаб чиқди. Бундай қарор деталлар нархини оширди, аммо икки бўлинмали аккумуляторни қўллаш имконини берди.
Изоҳ (0)