Жанубий Корея прокуратураси Samsung корпорациясининг бир неча раҳбарини ҳибсга олиш учун судга сўров йўллаши мумкин. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Махсус прокурор офиси вакилига кўра, Жанубий Кореянинг лавозимидан четлатилган президенти Пак Кин Хе қуршовидаги коррупциявий можаро иши бўйича Samsung вице-президенти Ли Чжэ Ёндан ташқари, корпорациянинг яна тўрт нафар раҳбари жавобгарлиги кўриб чиқилмоқда.
Уларни қамоққа олиш учун сўров йўллаш зарурати ҳақидаги қарор сўроқлардан сўнг қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ коррупциявий можарони текшириш бўйича махсус комиссия Ли Чжэ Ённи гумонланувчи сифатида яна сўроққа чақиргани маълум қилинганди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)