АҚШ ҳукумати Перунинг собиқ президенти (2001—2006) Алехандро Толедонинг Сан-Францискодан Исроилга парвоз қилишига тўсқинлик қилмайди. Бу ҳақда Перу ИИВ манбасига таяниб, Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Исроилдан бошпана топишга умид қилаётган Алехандро Толедога нисбатан аввалроқ коррупция иши бўйича қидирув эълон қилинган.
Агентликнинг маълум қилишича, Вашингтон Толедони АҚШ ҳудудида ушлаб турмаслиги ҳақида Лима хабардор қилинган. Унинг Тель-Авивга парвози яқин соатларга режалаштирилган. АҚШ Адлия вазирлиги ушбу масала юзасидан изоҳ беришдан бош тортди.
Аввалроқ Перу ҳукумати собиқ раҳбарни қидиришда ёрдам кўрсатиш ҳақида Интерпол орқали дунёнинг 190 мамлакатига чақириқ йўллаган ва у ҳақидаги ҳар қандай маълумот учун 30 минг доллар мукофот эълон қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, перулик судья Ричард Консепсьон Каруанчо Бразилиянинг Odebrecht компаниясидан пора олишда гумон қилинаётган мамлакат собиқ президенти Алехандро Толедони ҳибсга олишга ордер берганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)