Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 1 февраль куни Чехия элчиси Ярослав Сиро билан учрашди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон ва Чехия ўртасидаги сиёсий ҳамда иқтисодий муносабатларни ҳам икки томонлама асосда, ҳам Европа Иттифоқи билан мулоқот доирасида ривожлантириш юзасидан фикр алмашди.
Ўз навбатида, Сиро икки томонлама парламентлараро ҳамкорликни жадал ривожлантириш мақсадида икки мамлакат парламент аъзолари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ва шахсий алоқалар ўрнатиш муҳимлигини қайд этди.
Шу нуқтаи назардан Чехия парламенти Депутатлар палатаси раиси Ян Гамачекнинг февраль ойида Ўзбекистонга амалга оширадиган ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.
Суҳбат сўнгида томонлар ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича икки томонлама муносабатларни, шу жумладан, икки мамлакат ўртасида парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришдан ўзаро манфаатдорлигини таъкидлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)