Ўзининг хаски зотига мансуб итини соч тўғнағичи билан қўрқитган бека аёлларнинг оддий тақинчоғидан даҳшатга тушган жониворнинг видеосини эълон қилди.
Биринчи видеода хаски соч тўғнағичидан ростмана қўрқаётганини кўриш мумкин. Аёл тақинчоқни ҳар сафар қимирлатганида, жонивор даҳшатга тушаверган.
Иккинчи видеода ит тўғнағичнинг мавжудлигига анча кўникиб, афтидан, унинг безарарлигини ҳам англаб етган. Бироқ бу тақинчоққа нисбатан нафрат ҳисси барибир йўқолмаган.
Видеони томоша қилганлардан бири: «Бечора итни қўрқишдан нима наф?», — деган мазмунда коммент қолдирган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)