Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида содир бўлган қор кўчкиси натижасида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Қурбонларнинг кўпчилигини Ҳиндистон ва Покистон ҳудудини ажратиб турувчи шартли Назорат чизиғини қўриқловчи ҳарбийлар ташкил этади.
Умумий ҳисобда, қуролли кучлар 15 кишини йўқотди. Улардан тўрт нафари 27 январь куни эрталаб ҳалок бўлди.
Шунингдек, яна тўрт нафар фуқаро ҳалок бўлган, улардан иккитаси ёш бола экани маълум қилинди.
Табиий офат туфайли бир неча қишлоқда электр симлари узилиб, аҳоли чироқ ва иссиқликсиз қолган.
Яқин кунларда қурбонлар сони ортиши тахмин қилинмоқда: синоптиклар қор кўчиши хавфи дам олиш кунлари сўнгигача сақланиб қолишини таъкидламоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)