Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кетма-кет 18 та беллашувда мағлуб бўлмаган «Манчестер Юнайтед» футболчилари ва ниҳоят «Халл Сити» томонидан таслим этилди. Англия лига кубогининг ярим финалини «Кингстон Коммуникейшн» стадионида ўтказган Жозе Моуриньо шогирдлари 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Шунга қарамай, Лига кубогининг финалида «Халл Сити» эмас, балки «Манчестер Юнайтед» футболчилари тўп суради. Боиси «Олд Траффорд»да бўлиб ўтган дастлабки ўйин манчестерликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етганди.

Маълумот учун, Англия лига кубогининг иккинчи финалчиси «Саутгемптон» ҳисобланади. Премьер-лигада 11-ўринни эгаллаб турган Клод Пюэль бошқарувидаги жамоа лига кубогида ажойиб юришни амалга оширди ва элитанинг 4 та клубига чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди: «Кристал Пэлас» (2:0), «Сандерленд» (1:0), «Арсенал» (2:0), «Ливерпуль» (1:0 ва 1:0).

Бундан кўриниб турибдики, «Саутгемптон» ортда қолган 5 та беллашувнинг барчасида Премьер-лига вакиллари билан тўқнаш келган ва 5 та ғалабага эришган. Эътиборли томони, ўз дарвозасидан 1 та ҳам гол ўтказиб юбормаган.

«Юнайтед» эса нафақат тўп қўйиб юборди, балки, мағлубиятга ҳам учради: «Нортҳэмптон Таун» (3:1), «Манчестер Сити» (1:0), «Вест Ҳэм» (4:1), «Халл Сити» (2:0 ва 1:2).

Англия лига кубоги Ярим финал 26 январь, пайшанба

«Халл Сити» — «Манчестер Юнайтед» 2:1

Голлар: Том Хаддлстоун, 35-пен (1:0). Поль Погба, 66 (1:1). Байе Умар Ниасс, 85 (2:1).Дастлабки ўйин: 0:2

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди  
Дунё
Хитойда қайта авж олиши кутилаётган ковид, 3 марта сайланган Эрдўғон, бир ойдан бери намойиш ўтказаётган ҳинд спортчилари — 29 май суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди