Мадриднинг «Реал» клуби ўз маҳсулотлари савдоси ҳажмини яхшилаш учун логотипидан ҳоч белгисини олиб қўйишга рухсат берди. Бу ҳақда «Sports.ru» El Confidencial нашрига асосланиб маълум қилди.
Гап бунда Яқин Шарқ мамлакатлари хусусида бораётгани айтилган. Амирлик бозорида фаол бўлган Марка компанияси «Реал» маҳсулотлари БАА, Саудия Арабистони, Қатар, Кувайт, Баҳрайн ва Уммон мамлакатларида талабгир бўлишини таъминлаш мақсадида «Қироллик клуби»ни эмблемадан ҳоч тасвирини олиб туришга кўндирган.
Диний сабабларни инобатга олгани ҳолда «Реал» бу таклифга розилик берди, дейилган El Confidencial маълумотида.
«Форс кўрфази мамлакатларида ҳоч тасвирига жиддий эътибор берилишидан келиб чиқиб, эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш талаб этилади», — деб вазиятга тушунтириш берди Марка компанияси вице-президенти Холид Ал-Мҳейри.
Қайд этиш керак, ҳоч белгиси фақатгина Яқин Шарқ мамлакатлари учун мўлжалланган маҳсулотлардан олиб ташланган. Клубнинг ҳақиқий логоси эса ўзгаришсиз қолган.
Изоҳ (0)