Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 2016 йилги мавсумини 4-ўринда якунлаган ва мамлакатнинг энг кўп карра чемпиони «Пахтакор»дан яхшироқ натижа қайд этган «Бухоро» футбол клуби мураббийлар штабини истеъфога чиқарганди. Бу қарордан 2 соат вақт ўтиб, «Эрудит Спорт» газетаси бош мураббий Жамшид Саидов билан боғланган.

Фото: «Эрудит Спорт»

Фото: «Эрудит Спорт»
Бухоро вилояти ҳокимиятидаги йиғилишдан чиққанимизга икки соат бўлди. Унда клубдан кетишимизни маълум қилишди. Раҳбарларга ёқмаган бўлсак, биз нима ҳам қила олардик.

Балки бошқа мураббийларга ишонч билдиришаётгандир. Ростини айтганда, клубдан нега кетганимизни билмадик.

Жамшид Саидов, «Бухоро» собиқ бош мураббийи

«Бухоро» футбол клубининг совринли ўринлар учун курашгани, мамлакат кубогида эса ярим финалга қадар етиб боргани мухлисларни хурсанд қилиб, жамоа йил якунларига кўра Ўзбекистон Олий лигасида энг кўп мухлис тўплагани билан ёдда қолганди. Бу борада бухуороликлар водий клубларидан ҳам ўзиб кетганди.
Тўғри тушунинг, орадан маълум вақт ўтиб нима учун бундай ўзгаришлар бўлганини айтишим мумкин. Аниғи шуки, раҳбариятнинг қарори билан ишдан бўшадик. Энди «Бухоро» футбол клубига алоқамиз йўқ. Вазият бундай тус олишини кутмагандик.

Жамшид Саидов, «Бухоро» собиқ бош мураббийи

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Геноцидда гумонланаётган эркак, соҳилга чиқиб қолган ўлик акула, Россия кунига тайёргарлик — 9 июнь суратлари 
Қозоғистон
Қозоғистонда йирик ўрмон ёнғини: 3 киши ҳалок бўлди, Тўқаев ёнғин зонасига боради (видео)
Дунё
Медведев АҚШнинг бошқа мамлакатлардаги ҳарбий амалиётларини санаб ўтди ва Оқ уйни “жим бўлишга” чақирди