Совуқ мавсумда аввалгидек колье ва бўйинни маҳкам ўраб турувчи чокерлар актуаллигича қолди. Бундай тақинчоқлар учун дизайнерлар ҳар хил материаллар: шиша, металл, газлама, чарм ва тошлардан фойдаланишган.
Кольенинг Lanvin’никидек безаклари тошдан ясалган нозик вариантлари актуал ҳисобланади.
Бу мавсумда тематик тасвирдаги ишлов берилмаган тош ўрнатилган катта узуклар яна модага қайтди. Уларни ҳар бир қўлнинг биттадан бармоғига ёки бир неча ёнма-ён бармоқларга тақиш мумкин.
Диққатни тортувчи катталикдаги ёки майда ва бежирим шокилали безаклар ҳам актуал ҳисобланади. Бундай тақинчоқлар иссиқ бўйинли кофталар ва свитерларнинг зерикарли кўринишини жонлантиради. Узунлиги белга етадиган ҳар хил кулонли ингичка занжирлар ҳам мавсумнинг тренди ҳисобланади.
Марварид ва металлдан ясалган Gucci’нинг узун зираклари кечки либослар билан жуда мос тушади. Simone Rocha’нинг шаффоф зираклари эса кўпроқ романтик табиатли ёш қизларга ярашади.
Изоҳ (0)