Соғлиқни мустаҳкамлаш ва кўпгина касалликларнинг олдини олиш мақсадида диетологлар фойдали моддаларга бой бўлган денгиз балиғини истеъмол қилишни маслаҳат беради.
Денгиз балиғи витаминлар, минераллар, аминокислоталар ва ёғ кислоталарига бойлиги билан бошқа озиқ-овқатлардан ажралиб туради. Калорияси кам бўлишига қарамасдан жуда тўйимли, фойдали ва тез ҳазм бўлувчи таом ҳисобланади.
Денгиз балиғи марказий асаб тизими ва бош мия фаолияти учун жуда фойдалидир. Ундаги элементлар ёдда сақлаш ва диққатни жамлаш жараёнига самарали таъсир кўрсатади.
Авитаминоз ва кучсизланиш ҳолатларида денгиз балиғини истеъмол қилиш жуда самаралидир. Бу маҳсулот юрак-томир тизими фаолиятига, инфаркт ҳолатининг ва томирларнинг варикоз кенгайиш хуружининг олдини олишга ҳам ёрдам беради.
Кальций, фосфор ва магний суяк тизимини тартибга солиб туради. Шунингдек, бўғимларнинг ҳаракатини таъминловчи моддаларни меъёрида сақлаб туришга ёрдам беради.
Изоҳ (0)